Family Park Support ҳақида
Family Park Support — кўп квартирали уйларни профессионал бошқариш ва эксплуатация қилишга ихтисослашган бошқарув компанияси.
Бизнинг миссиямиз
Биз ғамхўрлик орқали кўп квартирали уйларнинг қийматини оширамиз.
Биз нимага ишонамиз?
Ғамхўрлик
Биз ҳар бир кўп квартирали уйга ўз уйимиздек муносабатда бўламиз.
Жавобгарлик
Биз ҳар бир қароримиз, ҳаракатимиз ва натижамиз учун шахсан жавоб берамиз.
Ҳалоллик
Биз ҳар қандай вазиятда тўғри, очиқ ва адолатли йўлни танлаймиз.
Тартиб
Биз барқарор натижага тартиб ва тизим орқали эришамиз.
Ҳурмат
Биз ҳар бир инсонга муносиб ҳурмат билан муносабатда бўламиз.
Биз қандай бошқарамиз?
Муаммонинг олдини оламиз
Муаммо юзага келгандан кейин эмас, уни олдиндан аниқлаш ва бартараф этишга ҳаракат қиламиз.
Ягона стандарт асосида ишлаймиз
Ҳар бир уйда хизмат сифати ягона стандартлар асосида ташкил этилади.
Натижани текширамиз
Текширилмаган ишни бажарилган деб ҳисобламаймиз.
Ғамхўрлик биз учун нима дегани?
Ғамхўрлик — Family Park Support’нинг асосий муносабати.
Биз учун ғамхўрлик — уйга шунчаки хизмат кўрсатиш эмас. Бу унинг ҳолати, тартиби, хавфсизлиги ва узоқ муддатли қиймати учун доимий эътибор ва жавобгарликдир.
- Уйнинг тозалиги ва тартибига доимий эътибор
- Техник ҳолатини назорат қилиш
- Муаммоларни олдиндан аниқлаш
- Умумий мулкка эҳтиёткор муносабат
- Ҳар бир ишни натижагача етказиш
Бизнинг ёндашувимиз нимаси билан ажралиб туради?
Тизимли бошқарув
Хизмат сифати алоҳида ходимга эмас, ишлайдиган тизим ва стандартларга таянади.
Муаммонинг сабабини бартараф этамиз
Вақтинчалик ечим билан чекланмаймиз — муаммонинг асл сабабини аниқлашга ҳаракат қиламиз.
Узоқ муддатли қийматни ўйлаймиз
Ҳар бир қарор уйнинг техник ҳолати, хавфсизлиги, ташқи кўриниши ва келажакдаги қийматига таъсири нуқтаи назаридан баҳоланади.
Натижа учун жавоб берамиз
Бажарилган иш натижа бериши ва текширилиши керак.
Family Park Support учун уйни бошқариш — муаммога жавоб бериш эмас, балки уйнинг ҳолати ва қийматини тизимли равишда сақлаш ва яхшилашдир.
Family Park экотизими
Family Park Support — Family Park экотизимининг кўп квартирали уйларни профессионал бошқариш ва хизмат кўрсатиш йўналиши.
Биз уйни фақат эксплуатация объекти сифатида эмас, балки инсонлар яшайдиган ва узоқ муддатли қиймат яратиладиган муҳит сифатида кўрамиз.
Уйингизни топинг
Family Park Support бошқарувидаги уйингизни топинг ва у ҳақидаги маълумотларни кўринг.
Уйимни топишМурожаатингиз борми?
Бизга хабар беринг.
Мурожаат қолдириш